Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

Декабрь 14, 2023. 11:24 • 1 дақ

329
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5-7 октябрь кунлари Россияга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг


Томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.


Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш