Logo

"Al Harir" газетаси: ШҲТ доирасидаги кўп томонлама савдо тизими янги глобал воқеликка мослашиш учун асосий воситага айланмоқда

Сентябрь 02, 2025. 20:24 • 50 сония

43
"Al Harir" газетаси: ШҲТ доирасидаги кўп томонлама савдо тизими янги глобал воқеликка мослашиш учун асосий воситага айланмоқда

АР-РИЁЗ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Al Harir" газетасида "Кўп томонлама савдо тизими ва Ўзбекистоннинг ШҲТ доирасидаги янги имкониятлари" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"ШҲТ доирасидаги кўп томонлама савдо тизими янги глобал воқеликка мослашиш учун асосий воситага айланмоқда. Қабул қилинган "Йўл харитаси" нафақат умумий йўналишларни жамлади, балки ҳамкорликнинг амалий асосини ҳам яратди", – дейилган мақолада.


Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон учун ушбу жараёнларда иштирок этиш – транзит занжиридан тўлақонли саноат ва савдо марказига айланиш имкониятини тақдим этади.


Товар айирбошлаш ҳажми ўсиши, экспортни диверсификация қилиш ва инвестицияларни фаол жалб этиш кўрсаткичлари мамлакатнинг янги принциплари асосида — тенг ҳуқуқли шериклик, рақамлаштириш ва очиқлик орқали жаҳон иқтисодиётига интеграцияланишга ишонч билан ҳаракатланаётганини намоён этади.


"Ушбу омиллар Ўзбекистон ва бутун минтақанинг келажагини тобора кўпроқ ШҲТ билан боғланмоқда. Бу, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилотда кўп томонлама савдо тизими ривожланишининг ҳақиқий драйверига айлантиради", – дейилган нашрда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш