"Ammon News": Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми ташкил этилади
Июнь 01, 2025. 13:29 • 33 сония
• 81
АММОН, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Иорданиянинг "Ammon News" электрон нашрида 24-26 июнь кунлари Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда", – дея урғуланган материалда.
Шунингдек, нашрда форум доирасида илк бор Марказий Осиё минтақасида геология ва кончилик соҳасида янгилик яратаётган, фидойилик ва етакчиликни намоён этаётган мутахассисларни тақдирлаш бўйича "Central Asian Mining & Geological Exploration Award" мукофотини топшириш маросими ўтказилиши маълум қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди