Logo

"An Nahar News" газетаси: IV Тошкент халқаро инвестиция форуми орқали юзлаб янги лойиҳаларга замин яратилди

Июнь 25, 2025. 09:02 • 2 дақ

67
"An Nahar News" газетаси: IV Тошкент халқаро инвестиция форуми орқали юзлаб янги лойиҳаларга замин яратилди

АР-РИЁЗ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонинг нуфузли "An Nahar News" газетаси сайтида "Янги Ўзбекистон – инвестициялар учун катта имкониятлар мамлакати" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Тошкент шаҳри яна бир йирик халқаро тадбир – IV Тошкент халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилди", – деб ёзилган мақолада.

Нашрда қайд этилишича, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, иқтисодий модернизация жараёнлари ва барқарор тараққиётни таъминлашда мазкур форум, мамлакат учун хорижий инвестицияларни жалб қилувчи стратегик аҳамиятга эга майдонга айланди.

Мақолада форумнинг бош мавзуси "Инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг ҳам кафолатидир!" деб номлангани ҳамда бу бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган жиддий муаммолар ва таҳдидлар фонида ўта долзарб мазмунга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

"IV Тошкент халқаро инвестиция форуми – бу нафақат инвестиция келишувлари майдони, балки Янги Ўзбекистон концепциясининг халқаро ҳамжамиятга яққол намоён этилиши, ривожланишга интилувчи давлат образининг мустаҳкамланиши бўлди. Форум орқали юзлаб янги лойиҳаларга замин яратилди, халқаро бизнес ва сиёсий элита билан очиқ мулоқот муҳити шаклланди. Ўзбекистон ўзининг глобал иқтисодий макондаги салоҳиятини янада намоён этди. Энг муҳими – тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда инвестициянинг ҳаётий аҳамияти яна бир бор дунёга эшиттирилди", – дея урғуланган мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш