"Arab News" газетаси: Ўзбекистон Саудия Арабистони билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда
Июнь 14, 2025. 14:28 • 3 дақ
• 54
АР-РИЁЗ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири – "Arab News" газетаси сайтида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан эксклюзив интервью эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида "Arab News" нашрига берган интервью берган вазир Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони билан чанг ва қум бўронлари каби муаммоларни ҳал қилиш учун самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳамкорлик қилиш истагини айтиб ўтди", – дейилган нашрда.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони Яқин Шарқда иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчилик қилмоқда, ўз олдига 10 миллиард дарахт экиш, 40 миллион гектар ерни тиклаш ва йилда 278 миллион тоннадан ортиқ карбон чиқиндиларини камайтириш каби мақсадларни қўйган.
"Бизнинг Саудия Арабистони билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлигимиз нафақат динамик, балки ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик руҳига асосланган. Бизнинг икки мамлакат ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия доирасида мунтазам ва конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз, ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қиламиз ва узоқ муддатли устуворликларни муҳокама қиламиз", – деган Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, у миллий боғлар ва ҳимояланган табиий ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтган.
Интервьюда ҳозирда Саудия Арабистонида 70 дан ортиқ ҳимояланган ҳудудлар мавжуд бўлиб, улар мамлакат ҳудудининг деярли 18 фоизини ташкил этиши маълум қилинган. "Экотизимни сақлаш ва турларни ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашиш орқали биз икки томонлама табиатни муҳофаза қилиш саъй-ҳаракатларини кучайтиришимиз мумкин", – дейилади материалда.
Вазир, шунингдек, бундай ҳамкорлик ноёб экотизимлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турларини сақлаш бўйича тажриба алмашиш имконини беришини билдирган.
Азиз Абдуҳакимовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё экология ва иқлим тадқиқотлари университети Саудиядаги Подшоҳ Сауд университети ва Қирол Абдулазиз университети билан экология соҳасидаги илмий билим ва инновацияларни алмашиш мақсадида академик ҳамкорлик ўрнатишга интилмоқда.
"Саудия Арабистони билан ҳамкорлигимиз ишонч, ўзаро манфаатдорлик ва барқарор ривожланиш учун умумий масъулиятга асосланади. Келгуси йилларда бу ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга умид қиламиз", деган Ўзбекистон расмийси.
Суҳбатда Ўзбекистон экологик инновациялар, қўшма тадқиқотлар ва яшил инфратузилмага сармоя киритиш, хусусан, чўлланишга қарши курашиш, эрларни барқарор бошқариш ва трансчегаравий технологиялар трансфери каби соҳаларда қимматли платформа таклиф этувчи "Яшил Яқин Шарқ" ташаббуси орқали кенгроқ минтақавий ҳамкорлик учун катта имкониятлар кўраётгани қайд этилган.
"Ўзбекистон томони, шунингдек, у саудиялик ҳамкорларни 19-21 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Eco Expo Central Asia" халқаро кўргазмасида ва 24 ноябрдан 5 декабргача Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "СИТЕС COP20" конференциясида иштирок этишга таклиф қилди", – деб ёзган "Arab News".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди