Logo

"Hadarmawt" газетаси: Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар улкан инсон салоҳияти ва бир-бирини тўлдирувчи саноатни ривожлантириш имкониятига эга

Август 30, 2025. 15:27 • 3 дақ

47
"Hadarmawt" газетаси: Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар улкан инсон салоҳияти ва бир-бирини тўлдирувчи саноатни ривожлантириш имкониятига эга

САНА, 30 август. /"Дунё" АА/. Яманнинг "Hadarmawt" сайтида Марказий Осиё халқаро институти етакчи илмий ходими Шавкат Алимбеков қаламига мансуб "ШҲТ маконида саноат кооперацияси: мулоқотдан лойиҳалар интеграциясигача" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Санкция урушлари ва жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик фонида ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги саноат ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этмоқда, – деб ёзган муаллиф. – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар улкан инсон салоҳияти ва табиий ресурсларни бирлаштириб, барқарор ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш ва бир-бирини тўлдирувчи саноатни ривожлантириш имкониятига эга".


Таъкидланишича, саноат кооперациясини ривожлантириш технологик мустақилликни мустаҳкамлайди, экспорт ва инвестиция имкониятларини кенгайтиради, ташқи бозорларга қарамликни камайтиради – бу айниқса глобал таъминотдаги узилишлар ва ресурслар ва технологиялар учун рақобат кучайган шароитда муҳим аҳамиятга эга.


МОХИ экспертига кўра, жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар нафақат иқтисодиёт кўламини, балки ШҲТга аъзо мамлакатларнинг кенг саноат салоҳиятини ҳам акс эттиради. Шундай қилиб, ҳозирги босқичда Хитой электроника, машинасозлик ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда этакчи ҳисобланади ва мамлакат саноат ишлаб чиқариши жаҳон ҳажмининг 28 фоиздан ортиғини ташкил қилади.


Нашрда Хитой Ўзбекистондаги "Жиззах" индустриал паркига ҳам инвестиция киритаётгани маълум қилинган.


"Айни вақтда "Жиззах" саноат зонаси Марказий Осиёда ягона "BYD Uzbekistan" заводига эга бўлиб, минтақадаги саноат салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳалар "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда ва минтақада саноат ривожи ҳамда транспорт инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилмоқда", – дея қайд этилган манбада.


Хитой Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергия секторида фаол иштирокчи. 2023 йилда Хитой билан биргаликда 4,8 ГВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари қуриш бўйича лойиҳаларга келишувлар имзоланди.


Умуман олганда, ШҲТ доирасида саноат кооперациясини самарали ривожлантириш ҳозирги муаммоларни енгишда тизимли ёндашувни талаб қилади. Бунга техник стандартларни уйғунлаштириш, молиявий воситаларни ишлаб чиқиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва логистика интеграциясини чуқурлаштириш киради - глобал рақобат шароитида саноат кооперацияси суръатларини сақлаб қолишнинг асосий чора-тадбирлари.


Бу борада ШҲТнинг ўзагини ташкил этувчи Марказий Осиё давлатлари алоҳида роль ўйнаши мумкин. Муҳим табиий ресурслари ва ривожланаётган инфратузилмаси билан улар нафақат саноат кооперацияси учун мустаҳкам ресурс базаси, балки узоқ муддатда ташкилотнинг асосий саноат марказига айланишга қодир.


МОХИ етакчи илмий ходими Шавкат Алимбеков ўз мақоласини "Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил сентябрь ойи бошида Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви Евроосиё маконида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва инновацион иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг кейинги устувор йўналишлари ва аниқ механизмларини белгилаш имконини беради", – деган сўзлар билан якунлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш