"The Japan Times": Ўзбекистоннинг фаол минтақавий ташқи сиёсати Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди
Июль 11, 2025. 09:58 • 2 дақ
• 67
ТОКИО, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Япониянинг оммабоп "The Japan Times" электрон нашрида "Марказий Осиё ўз "ўйин қоидаларини" ўзгартирмоқда: минтақада янги давр бошланмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонда сўнгги йилларда кечаётган иқтисодий ўсиш, демографик ўсиш, табиий ресурслар салоҳияти, институционал ислоҳотлар, ташқи сиёсатдаги кўп томонлама ёндашув ҳамда минтақавий интеграция масалалари чуқур таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари давлат иқтисодиётларини тиклаш, сиёсий барқарорликни таъминлаш ва жаҳон билан алоқаларни чуқурлаштиришга муваффақ бўлди. Улар Евроосиёдаги энг тез ривожланаётган минтақалардан бирига айланди. Жаҳон банкининг тахминларига кўра, 2025–2026 йилларда ҳам ушбу мақомни сақлаб қолади. Бу ривожланишнинг асосий омилларидан бири – бу демографик ўсиш", дея урғуланган материалда.
Муаллиф Ўзбекистон ҳақидаги ёзар экан, Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва давлат корхоналарини хусусийлаштиришни фаол олға сураётганини таъкидлаган.
Япония электрон нашрига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо, меҳнат ва логистика тўсиқларини бартараф этишга қаратилган чоралар 2016 йилдан сўнг фаоллашди. Жумладан, ўзаро савдо ҳажми 2018 -2023 йиллар оралиғида 80 фоизга ошди. Айниқса, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан муносабатларини яхшилаши, яъни фаол минтақавий ташқи сиёсати бу жараёнда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди", – деб ёзилган "The Japan Times" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди