"Український Дощ" АА: Ўзбекистон транспорт-логистика соҳасидаги ташаббусларни халқаро миқёсда фаол илгари сурмоқда
Август 11, 2025. 20:27 • 2 дақ
• 29
КИЕВ, 11 август /"Дунё" АА/. Украинанинг "Український Дощ" ахборот агентлиги "Ўзбекистон халқаро ҳамкорлар билан биргаликда келажакка йўналтирилган янги транспорт йўналишларини очмоқда" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада шу йил 5-8 август кунлари Туркманистоннинг "Аваза" миллий туристик ҳудудида БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар бўйича III Конференция бўлиб ўтгани маълум қилинган. Унда 32 та денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этди. "Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур анжумандаги иштироки мамлакатнинг глобал иқтисодий интеграцияга қатъий интилиши ва транспорт-логистика соҳасидаги ташаббусларини халқаро миқёсда илгари суришини яна бир бор тасдиқлайди", – дейилган нашрда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу конференциялар доирасида қабул қилинган Олмаота ва Вена дастурларини қўллаб-қувватлаб, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, савдо йўлакларини диверсификация қилиш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ислоҳотларни изчил амалга оширмоқда.
"Трансафғон темир йўли, "Бир камар – бир йўл" ва Хитой–Марказий Осиё каби лойиҳалардаги фаол иштирок — бу йўналишдаги ҳаракатларнинг яққол далилидир", – деб таъкидланган манбада.
Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотидаги фаоллиги, 2022 йилда БМТда қабул қилинган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзро боғлиқлигига оид резолюция каби ташаббуслари мамлакатнинг глобал мулоқотдаги фаол ролини тасдиқлайди. Булар орқали Ўзбекистон ўзининг стратегик жойлашувини янги имкониятларга айлантиришга интилмоқда.
"Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон буни ечим талаб қилувчи муаммо эмас, балки глобал логистика тизимидаги янги позиция сифатида кўрмоқда. Бугунги кунда мамлакат нафақат транспорт узелига, балки минтақавий барқарорлик ва ҳамкорлик марказига айланмоқда", – деб ёзилган "Український Дощ" АА мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди