Logo

"Коммерсантъ": Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон туташ нуқтани топди

Апрель 03, 2025. 14:55 • 2 дақ

90
"Коммерсантъ": Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон туташ нуқтани топди

МОСКВА, 3 апрель. /"Дунё" АА/. Россиянинг машҳур "Коммерсантъ" газетаси "Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара масаласида якдил қарорга келди" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум қилинганидек, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.


"Учрашувининг асосий мақсади ва аслида энг муҳим натижаси бу уч давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши бўлди", – дейилган нашрда.


Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Президенти уч томонлама савдо майдончаси ташкил этиш, унинг доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари доимий кўргазмасини ташкил этиш таклифини илгари сурди.


"Шунингдек, у чегаралардаги божхона пунктларини модернизация қилишга чақирди, чунки сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўнлаб баробар ошган ва бу ҳажмнинг ярми чегарадош вилоятлар ҳиссасига тўғри келади", –деб таъкидланган манбада.


Мақола якунида "Уч мамлакат ўртасидаги келишувлар тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилади", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш