Logo

Эри Арфия: Икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишни истардим

88
Эри Арфия: Икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишни истардим

ТОШКЕНТ, 3 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Эри Арфия “Дунё” АА мухбирига ўзбек тилида эксклюзив интервью берди:

- Онам ўзбек, Ўзбекистонга эса илк бор келишим. Бу ерда эканимдан чин дилдан хурсандман.

Бугун Япония парламенти депутати билан биргаликда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказиб, Япония-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдик.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Японияга ташриф буюриб, Бош вазиримиз Санаэ Такаичи хоним билан учрашган эди. Ушбу музокаралар икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаб, уларни сифат жиҳатидан янада юқори босқичга олиб чиқди. Музокаралар якунлари бўйича бир, беш ва ўн йиллик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистонга яна ташриф буюриб, икки томонлама муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишни жуда ҳам истардим.


Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш