"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистон инсоният китобининг ёрқин саҳифаси сифатида порламоқда
Сентябрь 06, 2025. 16:39 • 47 сония
• 40
МАСКАТ, 6 сентябрь. /"Дунё" AA/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" газетасида "Ўзбекистон...тош йўлнинг куйини ёзганда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Ўзбекистон, ўзида улкан тарихни акс эттирувчи, гўзал табиат ва ўзига хос анъаналарга, бетакрор маданиятга эга мамлакат сифатида таърифланган.
"Ўзбекистон инсоният китобининг ёрқин саҳифаси сифатида порламоқда, бу ерда тошлар торларга, деворлар куйларга, йўллар эса асрлар давомида янграйдиган тирик хотирага айланади", – деб ёзган муаллиф.
Шунингдек, нашрда қадимдан Ўзбекистонга ташриф буюрганлар ўзлари билан нафақат маҳсулот, балки маданият, илм ва зиё олиб кетгани қайт этилган.
"Бугун, тош ва мусиқа билан тўлган бу шаҳарлар қаршисида турган саёҳатчи шуни тушунадики, цивилизациялар фақат моддий куч билан эмас, балки улар руҳда қолдирадиган из билан қурилади. Шу сабабли, Ўзбекистон нафақат саёҳатга таклиф, балки эшитишга даъватдир. Тарих мусиқасини, инсон ва замин, хотира ва келажак ўртасидаги мулоқотни тинглашга чорловдир", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди