"Сада ал-Балад" АА: Ўзбекистон ва Озарбайжон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда
Июль 08, 2025. 11:25 • 2 дақ
• 43
ҚОҲИРА, 8 июль. / "Дунё" АА/. Мисрнинг етакчи "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги "Ўзбекистон ва Озарбайжон: барқарор дўстлик ва ишончли шериклик" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола муқаддимасида Ўзбекистон ва Озарбайжон умумий тарих, маданий алоқалар ва ўзаро сиёсий ирода асосида стратегик ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаб бораётгани таъкидланган.
"Жорий йилда мамлакатларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда. 2024 йилда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши билан ҳамкорлигимиз энг юқори даражасига кўтарилган. Бугунги кунда Тошкент ва Бокунинг ўзаро муносабатлари икки қардош мамлакат ҳамкорлигининг ибратли намунаси сифатида эътироф этилмоқа", – деб ёзган муаллиф.
Шунингдек, нашрда икки давлат етакчиларининг 2017 йилдан буён 12 марта учрашгани ва 150 дан ортиқ олий даражадаги ташрифлар амалга оширилгани алоҳида урғуланган.
"Икки давлат раҳбарларининг самимий дўстлик ва мустаҳкам ишончга асосланган ўзаро муносабатлари кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнади. Жумладан, сўнгги ўн йилликда савдо ҳажми саккиз баробар – 32 миллиондан 253 миллион долларгача ошди. Савдо, сармоя ва саноат ҳамкорлигини рағбатлантириш бўйича изчил қўшма саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирда Ўзбекистонда 240 дан ортиқ Озарбайжон компанияси, Озарбайжонда эса 70 та Ўзбекистон компанияси фаолият юритмоқда", – дея таъкидланган материалда.
Бундан ташқари, "Ўзбекистон ва Озарбайжон маданий дипломатияга алоҳида эътибор қаратаётгани қайт этилган. "Қўшма маданий тадбирлар, фестиваллар ва Бокуда Алишер Навоий, Тошкентда Низомий Ганжавий шарафига ўрнатилган ёдгорликлар чуқур ўзаро ҳурматни ифодалайди. Тошкентдаги Ҳайдар Алиев ёдгорлиги ушбу дўстликнинг яна бир рамзидир", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди