"Eurasia Magazine": Ўзбекистонда электр энергия соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди
Июнь 14, 2025. 11:36 • 2 дақ
• 61
БУДАПЕШТ, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Венгриянинг нуфузли "Eurasia Magazine" журналида "Ўзбекистон энергетика трансформацияси: бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш" сарлавҳали таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада 2017 йилдан буён Ўзбекистонда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бозор механизмларига ўтишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз боради.
Қайд этилишича, 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда мамлакатда электр энергия соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинган.
Нашрда ёзилишича, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий истеъмол нормасига асосланган янги тариф сиёсатининг уй хўжаликларининг энергия истеъмолига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилган. Унда республиканинг барча ҳудудларидан 3516 та уй хўжаликлари иштирок этиб, 3,5 миллион табиий газ ва 8 миллион электр энергияси абонентларининг истеъмол маълумотлари ўрганилди.
"Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий нормага асосланган янги тарифлар натижасида, май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 миллиард кВт*соатга (-10,6%) қисқарган. Бу эса ўз навбатида энергия ресурсларидан тежамкор фойдаланишга ўтила бошланганидан далолат беради. Шунингдек, энергия таъминоти сифати ҳам яхшиланмоқда. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг деярли ярими электр энергияси табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди" , – деб ёзилган "Eurasia Magazine" журналида босилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди