Logo

Покистон ОАВ: БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига Ўзбекистон номзодининг илгари сурилгани мамлакатдаги туризм соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир

Май 21, 2025. 11:48 • 2 дақ

44
Покистон ОАВ: БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига Ўзбекистон номзодининг илгари сурилгани мамлакатдаги туризм соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир

ИСЛОМОБОД, 21 май. /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига Ўзбекистон номзоди кўрсатилгани ҳақида ёзяпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "Global News Pakistan" ахборот агентлиги, "Pakistan in the World" ва "The Diplomatic Insight" журналлари, "Daily Spokesman", "The Asian Telegraph" ва "Daily Big Digit" газеталари, "The World Ambassador", "The Gulf Observer", "The Europe Today" ва "World News" онлайн янгиликлар платформаларида 2025-2027 йиллар учун БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига Ўзбекистон номзодининг кўрсатилгани тўғрисида туркум мақола чоп этилди.


Уларда БМТ Туризм Европа комиссияси таркибига Европа, Марказий ва Ғарбий Осиёнинг 41 та давлати кириши, Комиссия ушбу ҳудудлардаги туризм сиёсатини шакллантириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор ва инклюзив туризмни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши таъкидланган.


"Жорий йил 4-6 июнь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Комиссиянинг 71-йиғилишида 2025-2027 йилларда БМТ Туризм Европа комиссияси раиси сайлови ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур нуфузли ташкилот раислигига илк бор Ўзбекистон номзоди илгари сурилмоқда. Бу мамлакатнинг туризм соҳасидаги изчил ислоҳотлари, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий қадамлари эътироф этилиши, республиканинг халқаро туризм ташкилотлари доирасидаги фаоллиги ва юксак ишончга сазовор бўлаётганининг яққол ифодасидир", – дейилади нашрларда.


Покистон ОАВ, шунингдек, Ўзбекистон мазкур лавозимни эгаллаш орқали Марказий Осиёни ягона туризм макони сифатида тарғиб қилиш, трансчегаравий маршрутларни ривожлантириш, рақамли ечимларни кенг жорий этиш, БМТ Туризм ташкилоти доирасида минтақавий мулоқотни кучайтиришга қаратилган янги ташаббусларни илгари суришни режалаштираётганини алоҳида урғулаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш