Logo

Кувайтнинг оммабоп телеканалида Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган кўрсатув намойиш этилди

Сентябрь 11, 2025. 17:53 • 2 дақ

59
Кувайтнинг оммабоп телеканалида Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган кўрсатув намойиш этилди

АЛ-КУВАЙТ, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "TV2" телеканалининг машҳур "Good morning Kuwait" ("Хайрли тонг Кувайт") кўрсатувида Ўзбекистонга бағишланган махсус дастур намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Дастурда Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Иқболжон Эргашев асосий меҳмон сифати иштирок этган. 

Дипломат кўрсатув давомида Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари, хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлар ва имкониятлар, инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берган.

 Дастурда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, Кувайт инвестицияси асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, икки мамлакат ҳудудларида ўтказилаётган бизнес-форум ва иқтисодий тадбир тўғридаси таъкидланган.

"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Кувайт бозорига экспорт қилиш бўйича ишлар кейинги йилларда анча ортди, – деган элчихона маслаҳатчиси. – Жумладан, Ўзбекистонда етиштирилган полиз маҳсулотлари ва меваларнинг экспорти кескин ортди. Бу йўналишда Ўзбекистон ва Кувайт компаниялари ўртасида бир қатор келишувлар имзоланган. Ушбу натижалар, элчихонанинг иқтисодий дипломатия йўналишидаги ишлари самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб, Кувайт бизнесини Ўзбекистонга инвестиция киритишга таклиф қиламиз".

 Кўрсатувда туризм Ўзбекистоннинг ўзига хос анъаналари ва маданий меросини сақлаш стратегиясининг муҳим қисмига айланиб бораётгани урғуланган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини жадал ривожлантирмоқда. Янги меҳмонхоналар, юқори тезликдаги темир йўл маршрутлари, ички авиарейслар ва янгиланган маданий диққатга сазовор жойлар саёҳатчилар учун бетакрор имкониятларни яратмоқда. Ўзбекистон ўзининг туризм брендини халқаро миқёсда, хусусан Кувайтда ҳам фаол тарғиб қилмоқда. Сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш, халқаро форумлар ва маркетинг кампанияларида иштирок этиш Кувайтдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишга ёрдам беряпти.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш