Logo

Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсати Қирғизистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Октябрь 05, 2023. 15:15 • 2 дақ

82
	Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсати Қирғизистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

БИШКЕК, 5 октябрь. /"Дунё" АА/.  Қирғизистонда рус тилида нашр этиладиган умухалқ «Слово Кыргызстана» газетаси саҳифасида Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола муаллифи - Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошидаги Парламент тадқиқотлари  институтининг бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шаҳноза Жолдасова.

Унинг ёзишича, Ўзбекистон давлат сиёсатида ёшларнинг барча имкониятлари, қобилият ва интилишларини тўла рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек ўқинг

"Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари сифатида имзоланган биринчи қонун ҳужжати 2016 йил 14 сентябрдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун бўлди", деб ёзади муаллиф.

Мақолада сўнгги йиллар давомида янги Ўзбекистонда ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустаҳкамланиб, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишига кўмак кўрсатилаётганига доир маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган.

"Ўзбекистонда Ёшлар Иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар парламенти каби ташкилотлар ташкил этилиб, улар ўз атрофида турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёшларни бирлаштирган. Ёшлар масалалари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янги механизми, шунингдек, маҳалла ёшлари етакчиси фаолияти, кол-марказ, «yoshlardaftari.uz» электрон платформаси орқали онлайн ариза юбориш ва мурожаатнинг ҳолати тўғрисида маълумот олиш имкониятлари жорий этилди.

Юқоридагилар билан бирга, янгиланган Конституцияда ёшлар ҳуқуқлари алоҳида бобда шакллантирилгани ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш