"Wejhatt" газетаси: Ўзбекистон туризм салоҳияти Ўмонда тақдим этилди
Июль 11, 2025. 14:17 • 42 сония
• 47
МАСКАТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг оммабоп "Wejhatt" газетасида Маскат шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон – Ўмон" туризм форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган учрашувларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 5-7 июль кунлари Ўзбекистон туризм қўмитаси томонидан мамлакатимиз элчихонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Ўмон мерос ва туризм вазири Салим бин Муҳаммад ал-Маҳруқий ҳамда Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ҳамуд бин Салим ал-Саъдий билан учрашувлари бўлиб ўтгани хабар қилинган.
"Учрашувда Ўмон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки дўст давлат ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро сайёҳлик алмашинувини рағбатлантириш учун мавжуд имкониятлар ва истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди", – деб ёзилган материалда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди