Logo

Элчи Аюбхон Юнусов: Биз Кувайт халқини Ипак йўли гавҳари – Ўзбекистонни кашф этишга таклиф қиламиз

Июль 08, 2025. 12:45 • 2 дақ

59
Элчи Аюбхон Юнусов: Биз Кувайт халқини Ипак йўли гавҳари – Ўзбекистонни кашф этишга таклиф қиламиз

АЛ-КУВАЙТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Ал-Жарида" газетасида юртимизнинг ушбу мамлакатдаги элчиси Аюбхон Юнусов билан "Биз кувайтликларни "Ипак йўли гавҳари – Ўзбекистонни кашф этишга таклиф қиламиз" сарлавҳа остида интервью чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат Кувайтда ташкил этилаётган "Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси" ғояси остидаги туризм форумининг аҳамияти ҳақида сўз юритилган. Юртимиз расмий вакили, Ўзбекистоннинг Кувайт билан турли жабҳаларда, жумладан туризм ва иқтисодий йўналишидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратаётгани таъкидланган. 

Интервьюда Ўзбекистон ўзининг бой тарихи ва қадимий Ипак йўли бўйидаги мафтункор археологик ёдгорликлари билан кувайтлик сайёҳлар учун ноёб ва истиқболли йўналиш бўлиб қалаётгани қайд этилади.

"Ушбу форум Кувайтни Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти билан таништириш, Самарқанд ва Бухора каби қадимий шаҳарларимизни ҳамда қадимий ислом меросини замонавий инфратузилма билан уйғунлаштирган Тошкент шаҳри билан таништиришда муҳим босқич бўлади", – деган дипломатик миссия раҳбари.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги туризм жабҳасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришгани қайд этилган. Таъкидланганидек, Ўзбекистон ҳукумати сайёҳлик агентликлари билан биргаликда Кувайтдан келаётган сайёҳлар учун янада қулай шароитларни яратаётгани, виза тартиблари соддалаштирилгани ва янги туристик пакетлар тақдим этилаётгани таъкидланган.

"2024 йил май ойида Кувайтда бўлиб ўтган биринчи форумдан кейин октябрь ойида Тошкент ва Фарғонада қўшма тадбирларни ўтказдик. Ўтган йилнинг ноябрь ойида эса Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ташкил этилди. Ушбу учрашувлар икки мамлакат хусусий секторлари ўртасида истиқболли ҳамкорлик "йўл харитасини" ишлаб чиқишга ёрдам берди. "Ўзбекистон – Ипак йўлининг дурдонаси" ғояси остидаги туризм форуми эса ушбу тадбирларнинг мантиқий давомидир", – дея қайд этади Ўзбекистон элчиси.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш