Logo

АҚШ ОАВ: Президент Дональд Трамп Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлади

Сентябрь 09, 2025. 09:53 • 2 дақ

64
АҚШ ОАВ: Президент Дональд Трамп Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлади

ВАШИНГТОН, 9 сентябрь. /"Дунё" АА/. АҚШнинг етакчи «The Times of Central Asia» и «Diplomatic Watch» журналларида  5 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ўртасидаги телефон орқали мулоқотига бағишланган мақолалар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.


Нашрларда етакчилар мулоқот чоғида Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиққанлари таъкидланган.


"Суҳбат аввалида АҚШ Президенти сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон Президенти, ўз навбатида, Президент Дональд Трампни АҚШ маъмурияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг улкан натижалари билан самимий табриклади", – дейилган нашрларда.


Америка томонининг халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.


Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.


АҚШ ОАВ сўнгги йилларда ўзаро савдо кўрсаткичларининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. 2024 йилда товар айирбошлаш 15 фоизга ошганини қайд этган.


Шунингдек, АҚШнинг етакчи компания ва ташкилотлари билан узоқ муддатли ва барқарор шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши хабар қилинган.


"Президент Дональд Трамп келгуси йили АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор иштирок этиши мамнуният билан қайд этди. АҚШ етакчиси футбол Ўзбекистон терма жамоасига чин дилдан омад тилади", – деб ёзган АҚШ ОАВ.


Телефон мулоқоти чоғида давлат раҳбарлари долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг "C5+1" шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Мақолалар якунида "Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти очиқ, конструктив ва дўстона руҳда ўтди", – дея урғуланган.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш