Украина ОАВ: Кўплаб хорижликлар Ўзбекистонда бизнес, профессионал ўсиш ва фаровон ҳаёт учун истиқболларни кўрмоқда
Октябрь 07, 2025. 16:04 • 2 дақ
• 36
КИЕВ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг нуфузли "First Truth&Transparency Committee" ахборот агентлиги томонидан "Ўзбекистондаги демографик ўсиш парадоксал кўриниш касб этмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон тарихида биринчи марта мисли кўрилмаган воқеа юз берди — мамлакатга кириб келаётганлар сони уни тарк этаётганлар сонидан ошиб кетди. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, бир йил давомида Ўзбекистонга 9 миллиондан ортиқ сайёҳ ва доимий яшаш учун ушбу мамлакатни танлаган 38 мингга яқин хорижий фуқаро келган. Шу билан бирга, мамлакатдан чиқиб кетганлар сони атиги 10 минг кишини ташкил этган. Бу демографик силжиш Ўзбекистоннинг туризм ва миграция йўналиши сифатида жозибадорлиги сезиларли даражада ошганини акс эттиради", – дея таъкидланган мақола муқаддимасида.
Шунингдек, нашрда сайёҳлар оқимининг кўпайиши туризм соҳасидаги мақсадли ислоҳотлар натижаси эканлиги қайд этилган. Ҳукумат инфратузилмани фаол ривожлантирмоқда, хизмат кўрсатиш сифатини яхшиламоқда ва мамлакатнинг маданий меросини хорижда тарғиб қилмоқда. Бой тарихий обидалар, қулай курортлар, миллий ошхона ва анъанавий меҳмондўстлик Ўзбекистонни бутун дунё саёҳатчилари учун орзу қилинган масканга айлантирмоқда.
"Сайёҳлар оқимининг бу каби ўсиши иқтисодиётни рағбатлантиради, хизмат кўрсатиш секторини кенгайтиради ва янги иш ўринларини яратади. Бошқа мамлакатлардан келган доимий резидентлар сонининг ортиб бораётгани эса Ўзбекистондаги қулай иқтисодий ва ижтимоий шароитлардан далолат беради. Кўплаб хорижликлар мамлакатда бизнес, профессионал ўсиш ва фаровон ҳаёт учун истиқболларни кўрмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди