Logo

Ўмондан муносабат: Марказий Осиёда ишончли ва стратегик шерикликка асосланган минтақа барпо этилмоқда

Ноябрь 19, 2025. 19:57 • 2 дақ

202
Ўмондан муносабат: Марказий Осиёда ишончли ва стратегик шерикликка асосланган минтақа барпо этилмоқда

МАСКАТ, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг нуфузли "Руъя" газетаси муҳаррири, Россиянинг "Russia today" телеканалининг Ўмондаги мухбири Иброҳим бин Салим бин Сайф Ал-Ҳади "Дунё" АА учун интервьюсида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувлари ҳақида фикр билдирди:

– Марказий Осиё минтақаси ўзаро ҳамкорлик йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва кўп йиллик низоларни ҳал этиш йўлидаги ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон яқин қўшнилари бўлган Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан чегара ва сув масалаларига доир кўп йиллик низоладан келишмовчиликлардан сўнг тинчлик ва яхши қўшничилик тўғрисидаги келишувларни имзолашга муваффақ бўлди. Бу келишувлар оддий ярашув эмас, балки қўшма табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича кўп томонлама битимлар имзоланганини англатади.

Шунингдек ўқинг

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида минтақада инфратузилма ва энергетика соҳаларида ҳам тарихий ютуқларга эришилди. Бунга Ўзбекистонга бир неча бор қилган ташрифларим давомида гувоҳ бўлдим. Марказий Осиёдаги барча давлатларни ягона тизимга боғловчи илк электр тармоғи ишга туширилди, бу эса энергияни арзон нархларда етказиб беришга имкон яратди.

Шунингдек, трансчегаравий дарёлар сувидан биргаликда фойдаланиш мақсадида илк қўшма сув тозалаш иншооти ишга туширилди. Бу минтақа тарихида сувдан барқарор фойдаланиш ва келажакдаги можароларни камайтиришга қаратилган ноёб қадам бўлди. Марказий Осиё барча давлатларни ягона қуриқлиқ транспорти ва темир йўл тармоқлари билан боғловчи савдо-логистика лойиҳасига эга бўлди. Бу эса умумий ички бозорни яратиб, юклар ва фуқароларнинг эркин ҳаракатланишини сезиларли даражада кучайтиради.

Президент Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги мавқеи янада мустаҳкамланмоқда. "Марказий Осиё плюс" формати жорий этилиб, минтақани Хитой, Россия, Европа Иттифоқи, АҚШ каби йирик давлатлар билан боғламоқда.

Умид қиламизки, бу форматга араб давлатлари, жумладан, Ўмон Султонлиги ҳам қўшилади. Чунки икки дўст халқни боғлаб турган умумий тарихий илдизлар мавжуд.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш