12-15 май кунлари Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади
Май 12, 2024. 14:16 • 2 дақ
• 282
ТОШКЕНТ, 12 май. /"Дунё" АА/. Бугун ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация тўрт кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган», – деб ёзди Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли Лю Гочжун 2022 йил октябрь ойида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига сайланган эди, 2023 йил 12 март куни эса у Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1-сессиясининг 5-ялпи мажлисида ХХР Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
"Синьхуа" АА хабарига кўра, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун 12-20 май кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси