Москвадан муносабат: COP31 Ўзбекистоннинг экологик ва инвестициявий ташаббусларини илгари суриш майдонига айланди

Ноябрь 13, 2026. 20:30 • 2 дақ

• 204
Москвадан муносабат: COP31 Ўзбекистоннинг экологик ва инвестициявий ташаббусларини илгари суриш майдонига айланди

МОСКВА, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими, Жамоатчилик дипломатияси ва жаҳон сиёсатини таҳлил қилиш маркази директори Александр Воробьёв “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг Анталияда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасидаги Бутунжаҳон етакчилар саммитидаги иштироки хусусида фикр билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Анталияда бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасидаги учрашувларини диққат билан кузатиб бордим.

Бу нуфузли тадбир Ўзбекистон учун нафақат иқлим ўзгариши, балки сувни тежаш, ерларнинг деградацияси ва чўлланишига қарши курашиш ҳамда бошқа қатор масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Президентининг саммитдаги маърузаси ҳамда қатор икки томонлама учрашувлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Президентининг сессия доирасидаги музокараларидан кўзланган асосий мақсад – халқаро ҳамкорлар ва тараққиёт банклари иштирокида сувни тежаш, саноатни декарбонизация қилиш, ўрмон ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган аниқ инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга янги суръат бағишлашдир.

Ташриф якунларини самарали деб баҳолаш мумкин. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг расмий позициясини баён этиш билан бирга, аниқ инвестициявий ташаббусларни илгари сурди. Унга кўра, тараққиёт банклари, халқаро экологик ташкилотлар раҳбарияти ҳамда минтақадаги қўшни давлатлар – Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар билан биргаликдаги кейинги ҳаракатлар мувофиқлаштирилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш