БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш декадаси ҳақидаги резолюцияни қабул қилди
Апрель 28, 2025. 19:20 • 44 сония
• 872
ТОШКЕНТ, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан "Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш бўйича ҳаракатлар декадаси" номли резолюцияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Резолюция ҳаммуаллифлари 80 дан ортиқ давлат бўлиб, улар дунёнинг барча минтақаларини, жумладан Марказий Осиё давлатларини ҳамда Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайнни ўз ичига олади.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президентининг асосий ташаббуслари, жумладан "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили" давлат дастури, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва "Марказий Осиё "яшил" камар" дарахт экиш акцияси асосида яратилган.
Резолюция 2027-2036 йилларни Ўрмонзорлаштириш ва ўрмон тиклаш ҳаракатлар декадаси деб эълон қилади, куч ва ресурсларни мобилизация қилишга чақиради, шунингдек, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтиришни тавсия этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот