Покистондан муносабат: Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатлар Европа ва Марказий Осиё ўртасида стратегик кўприк вазифасини ўтамоқда
Май 25, 2025. 14:18 • 2 дақ
• 57
ИСЛОМОБОД, 25 май. /"Дунё" АА/. Покистоннинг "Islamabad Post" газетаси бош муҳаррири, минтақавий муносабатлар бўйича эксперт Ансар Маҳмуд Бҳатти "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия буюрган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказган музокаралари икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида муҳим сиёсий ва амалий босқични англатади.
Мазкур учрашувда қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувлар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг янги босқичга – кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарди.
Музокаралар кун тартиби, барча соҳалардаги аниқ лойиҳалар муҳокамаси жараёни икки давлат раҳбарларининг ўзаро шерикликка қанчалик катта аҳамият қаратаётганини кўрсатади.
Олий даражали муҳокамаларнинг энг асосий йўналишлардан бири – иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўлди. Ҳозиргида қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 500 миллион долларни ташкил этаётгани, яна 1,5 миллиард еврога тенг янги лойиҳалар тайёрлангани икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг масштаби ва салоҳиятини яққол намоён этмоқда.
Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион еврога етказишнинг аниқ механизмлар белгилаб олингани, лабораторияларни Евроиттифоқ стандартларига биноан аккредитация қилиниши, товарларни олдиндан сертификатлаш тизимини жорий этилиши, экспортчи компанияларга кўмаклашиш учун қўшма платформа яратилиши ўзбек маҳсулотларининг Европа бозорларига чиқиши учун кенг йўл очади.
Венгриянинг етакчи "OTP" банки Ўзбекистон молия бозорига кириб бориши Ўзбекистоннинг Европа бизнеси учун ишончлилиги даражасини анча поғонага кўтаради.
Маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Будапештда Алишер Навоий бюсти очилгани ва ўзбек киноси кунларининг ўтказилгани, шунингдек, "Лазги" балетини Венгрия опера театри саҳнасида намойиш этиш ва ўзбек маданияти кўргазмасини ташкил этиш режалари икки халқ ўртасида маданий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганининг амалий ифодаси ҳисобланади. Келгуси йилни "Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили" деб эълон қилиш таклифи эса ушбу йўналишдаги алоқаларни институционал даражага кўтаришга хизмат қилади.
Икки давлатнинг таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги ҳам жадал ривожланаётганини эътироф этиш керак. Ишончим комилки, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ректорлар форуми таълим соҳасидаги стратегик ҳамкорликнинг яна бир муҳим платформасига айланади.
Давлат раҳбарларининг хавфсизликка оид долзарб масалаларни ҳам атрофлича муҳокама қилиши нафақат икки томонлама хавфсизлик, балки минтақавий барқарорлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазир Виктор Орбанни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан таклиф этгани эса сиёсий мулоқотнинг изчил давом этишидан далолат беради.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатлар глобал сиёсий ва иқтисодий аҳамият касб этмоқда ҳамда Европа ва Марказий Осиё ўртасида "стратегик кўприк" вазифасини ўтамоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот