Ҳиндистондан табрик: 2024 йилда Ўзбекистон билан таълим соҳасида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб борилади
Январ 02, 2024. 12:25 • 2 дақ
• 273
ДEҲЛИ, 1 январь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг GD Goenka университети халқаро алоқалар ва маркетинг бўйича директори Ажит Кумар Недунгади ўзбекистонлик ёшларни кириб келган 2024 йил билан табриклади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

– Биз Ўзбекистон билан таълим соҳасида қатор ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқмоқдамиз ва кириб келган 2024 йилда уларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича фаол иш олиб борилади, - деди Ажит Кумар Недунгади. – Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон мактабларини замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш ва олий таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни қамраб олади.
Бугунги кунда университетимизда 20 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Улар ўқув жараёнига катта қизиқиш билдирмоқда, юксак билим ва маданият намуналарини намойиш этмоқда. Университетимиз кампусида таълим олишга интилувчан ана шундай салоҳиятли ёшлар кўп бўлишини истардик.
Бутун Ўзбекистон халқига, айниқса, ёшларга, шунингдек, GD Goenka университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларимизга кириб келган Янги йил муносабати билан энг эзгу тилакларимизни билдирамиз.
Ўзбекистонга Янги йил муборак бўлсин!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси