Logo

Самарқанд Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 1155 йиллигига бағишланган халқаро конференцияга ҳозирлик кўрмоқда

Апрель 27, 2025. 12:27 • 35 сония

908
Самарқанд Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 1155 йиллигига бағишланган халқаро конференцияга ҳозирлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /Дунё" АА/. Жорий йил 29-30 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида буюк ватандошимиз, исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 1155 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Халқаро конференция "Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти" мавзусида ўтказилади.

Анжуман Имом Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш, мотуридийлик таълимотига хос бағрикенглик ва мўътадиллик тамойилларини халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш