Швециядан муносабат: "Жиззах – 2025" бизнес-форумида иштирок этиш бизга Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини теранроқ англаш имконини берди
Апрель 25, 2025. 19:09 • 50 сония
• 71
СТОКГОЛЬМ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Швециянинг "Nordic Technology & Innovation AB" компанияси бош директори Амид Хан "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес форум – Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Компаниямиз учун ушбу тадбирда иштирок этиш нафақат катта шараф, балки янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги сармоявий муҳитни чуқурроқ англаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва технология каби соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари билан танишиш учун муҳим имконият бўлди.
Форумнинг юқори даражада ташкил этилгани, ишбилармонлик дастурининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон томони вакилларининг мулоқот ва ўзаро ҳамкорликка очиқлиги бизда самимий таассурот қолдирди. Жиззах вилояти инвестициявий салоҳиятининг жозибадорлигини, вилоят ҳокимлигининг хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш истагини алоҳида таъкидламоқчиман.
Биз Ўзбекистон томонининг Швеция билан иқтисодий ва технологик алоқаларни ривожлантиришда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолаймиз. Шунингдек, Ўзбекистон бизнес вакиллари, ҳудудий ва давлат маъмурияти вакиллари билан конструктив ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот