Россиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Хитой билан ўзаро муносабатлари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун кўп жиҳатдан беқиёсдир

Январ 26, 2024. 10:00 • 2 дақ

161
Россиядан муносабат: Ўзбекистоннинг Хитой билан ўзаро муносабатлари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун кўп жиҳатдан беқиёсдир

МОСКВА, 26 январь. /«Дунё» АА/. Россия фанлар академиясининг E.M. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти катта илмий ходими Станислав Притчин «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Хитойга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо, алоқалар ва умуман, ўзаро ҳамкорлик жадаллиги анча тизимли ошиб бораётган бир шароитда ўтмоқда.


Бу ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқаларни имкон қадар диверсификация қилишга ҳамда ўзаро савдони фаоллаштириш ва сармояларни жалб этишга интилаётган Ўзбекистон манфаатларини ифодалайди. Шу муносабат билан Хитой иқтисодиётининг кўлами ва жаҳон иқтисодиётида етакчилик қилиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ушбу давлат билан ҳамкорлик энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади.


Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Хитойнинг ўзи учун Ўзбекистоннинг геосиёсий, иқтисодий ва демографик аҳамиятини инобатга олган ҳолда бу давлат билан ҳамкорлик Марказий Осиё минтақасидаги устунлардан биридир. Олий даражадаги интенсив алоқалар мунтазам равишда амалга оширилмоқда, бу эса Хитойнинг бутун Марказий Осиё минтақасига қизиқиши ва стратегик ёндашувини яна бир бор тасдиқлайди.


Шу нуқтаи назардан, биз ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг анча ижобий ўсишини кузатаяпмиз, бу кўрсатгич ўтган йил охирида 14 миллиард долларга етди.


Умуман олганда, стратегик ҳамкорлик нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг Хитой билан ўзаро муносабатлари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун кўп жиҳатдан беқиёсдир. Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича режаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу йўналиш мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятида энг истиқболли йўналишлардан биридир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш