Қозоғистондан муносабат: Тошкент халқаро инвестиция форуми – Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий тараққиётига глобал таъсир кўрсатмоқда
Июнь 13, 2025. 07:15 • 3 дақ
• 80
ОСТОНА, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Мақсут Нарикбаев университети профессори Иқболжон Қорабоев (Қозоғистон) "Дунё" АА учун интервьюсида 10-12 июнь бўлиб ўтган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларини қуйидагича изоҳлади:

– Бу ҳафта Марказий Осиё яна бир бор халқаро инвестициявий ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлди. 10-12 июнь кунлари Тошкентда ҳар йили салмоқли ва халқаро резонансга эга бўлган энг йирик минтақавий инвестиция платформаси – тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) бўлиб ўтди.
Ушбу форумнинг миқёси ҳақиқатан ҳам мисли кўрилмаган даражада бўлди. Фикримни 8000 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, 100 га яқин мамлакатдан 3000 га яқин хорижий делегат қатнашгани тасдиқлайди. Бу йил тадбирда бир қанча давлат раҳбарлари, жумладан, Болгария Президенти Румен Радев, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиев, Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев иштирок этдилар. Шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Ренад-Бассо ва Янги тараққиёт банки президенти Дилма Руссеф қатнашди.
Бундай юқори даражадаги вакиллик Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёнинг сармоявий обрў-эътибори қай даражада мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.
Форумда Ўзбекистон биринчи миллий саноат ва инвестиция салоҳияти кўргазмаси алоҳида ўрин тутди. Унда 10 дан ортиқ соҳа – нефть-кимё, машинасозлик, қурилиш саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалардан 90 та компания вакиллари ўз салоҳиятларини намойиш этди. Ушбу платформа халқаро инвесторларга ҳамкорликка тайёр бўлган реал лойиҳалар портфелига тўғридан-тўғри кириш имконини беради.
Форум тадбирлари фонида энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва рақамли технологиялар соҳаларида – айнан минтақалар иқтисодиёти тузилмасини сифат жиҳатидан ўзгартиришни таъминлайдиган соҳаларда юқори фаоллик намоён бўлди.
Тадбирга нафақат инвесторлар, балки етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари ҳам алоҳида қизиқиш билдирди. 31 давлатдан 114 нафар журналист аккредитациядан ўтган. Улар орасида CNN, Euronews, The Guardian, ZDF, Al Jazeera, Diplomat Magazine, EU Reporter, Daily Times, Doha News бор.
Бир неча кун давомида ТХИФ бой дастурни таклиф этди. панел муҳокамалари, лойиҳалар тақдимотлари, икки томонлама музокаралар, Ўзбекистон, минтақа давлатлари ва халқаро иштирокчилар ўртасидаги сармоявий шерикликни янада ривожлантиришга қаратилган битимларнинг имзолаши шулар жумласидандир.
Мен форум якунлари бўйича учта асосий хулосани билдирмоқчиман. Биринчидан, ТХИФ Марказий Осиёнинг саноат ва иқтисодий салоҳиятини намойиш этувчи етакчи платформага айланмоқда. Мамлакат раҳбарлари, йирик инвесторлар ва халқаро банкларнинг иштироки минтақа имкониятлари намойиши сифатидаги форумнинг стратегик аҳамиятини таъкидлайди. Иккинчидан, форум минтақа давлатларининг глобал қиймат занжирларида юқори бўғинларга кўтарилишига ёрдам беради. Энергетика, рақамли иқтисодиёт, қайта ишлаш ва инфратузилмадаги лойиҳаларнинг хилма-хиллиги анъанавий хомашё экспортидан мураккаброқ ишлаб чиқариш ва инновацион маҳсулотлар яратишга ўтишни яққол кўрсатмоқда. Учнчидан, ТХИФ Марказий Осиё давлатларининг жаҳон миқёсида кўриниши ва субъективлигини кучайтиради.
Кенг миқёсдаги халқаро иштирок, етакчи жаҳон оммавий ахборот воситалари томонидан фаол ёритилиши ва жаҳон молия институтларининг иштироки минтақа давлатларига ўзларини жаҳон иқтисодий маконида жиддий ва масъулиятли ҳамкорлар сифатида эълон қилиш имконини беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари