Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Словенияга ташрифи ҳамкорликнинг янги даврининг катализатори бўлади
Май 23, 2025. 10:47 • 2 дақ
• 109
АМСТЕРДАМ, 23 май. /"Дунё" АА/. Нидерландиялик ташқи сиёсат бўйича эксперт Филипп Вижерс "Дунё АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 май кунлари Словенияга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожида муҳим босқич бўлди. У икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги ишбилармонлик шерикликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи бозори билан ўзаро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш истагини алоҳида таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришдан иборат.
Словения Европа Иттифоқига аъзо давлат сифатида Ўзбекистон учун кенгроқ Европа бозорига чиқиш учун стратегик трамплин сифатида кўрилади. Ташриф Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш барқарор ўсиб бораётган бир шароитда амалга оширилмоқда. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорти 1,7 миллиард долларга етди.
Ўзбекистон ва Словения ўз олдига тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, фармацевтика, саноат ускуналари ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар каби соҳалардаги савдони диверсификация қилиш орқали ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича улкан мақсадни қўйган.
Ўзбекистон Президентининг Словенияга ташрифи нафақат Ўзбекистон-Словения муносабатларини мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистоннинг бутун Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган шерикликнинг янги даврининг катализатори сифатида кўрилмоқда.
Ишончим комилки, ташриф натижалари янги сармояларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини яратиш, шунингдек, инновациялар ва билим алмашишни рағбатлантиришга хизмат қилади. Буларнинг барчаси ҳар икки давлатга ҳам манфаат келтиради ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг янада юксалиши ва диверсификация қилинишига хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот