Logo

Ким Санг Чёл: Марказий Осиё ўзаро муносабатларни кучайтириб, минтақа нуфузини халқаро майдонда намоён этмоқда

Ноябрь 19, 2025. 16:54 • 2 дақ

218
Ким Санг Чёл: Марказий Осиё ўзаро муносабатларни кучайтириб, минтақа нуфузини халқаро майдонда намоён этмоқда

СЕУЛ, 18 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ханкук хорижий тиллар университетининг Марказий Осиё тадқиқотлари маркази профессори Ким Санг Чёл "Дунё" АА учун интервьюсида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувлари ҳақида фикр билдирди:

– Фикримча, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш ва минтақанинг халқаро майдондаги ролини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Марказий Осиё эндиликда муаммоларни келишиб ҳал қиладиган ҳамжиҳат сиёсий иродага эга бир минтақага айланганини кузатдик. Охирги йиғилишда билдирилган Ўзбекистон етакчиси томонидан билдирилган "Марказий Осиё ҳамжамияти" стратегик форматини таъсис этиш ташаббуси минтақанинг жиддий маънода иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан интеграция жараёнига интилаётганини кўрсатади.

Шунингдек ўқинг

Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан фаол равишда амалга оширилмоқда ҳамда минтақалараро ва халқаро ҳамкорликдаги муҳим ролини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувларига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида қарор умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларнинг манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Бу эса Марказий Осиё концепцияси кенгайишини ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишини англатади.

Марказий Осиё доим Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи ҳудуд бўлиб келган. Аммо Совет Иттифоқи парчалангандан сўнг бу фаолият маълум вақт тўхтаб қолган эди. Ҳозирги глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё ўзаро муносабатларни кучайтириб, минтақа нуфузини халқаро майдонда намоён этмоқда.

Аминманки, янги Ўзбекистон бундан кейин ҳам ўзининг кучли интилишини, илғор ташаббусларини давом эттиради ва глобал саҳнада намунавий модел ўлароқ ўзига муносиб ўрин олади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш