Ўзбекистон ва Халқаро миграция ташкилоти ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳалар кенгайтирилади
Апрель 24, 2025. 14:26 • 2 дақ
• 226
ЖЕНЕВА, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) бош директори ўринбосари Сунга Ли билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги устувор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик, меҳнат миграциясини қўллаб-қувватлаш ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қўшма таълим дастурлари ва тренинглар ўтказиш, шунингдек, миграция сиёсатини ишлаб чиқишда техник ва эксперт ёрдамини кўрсатиш каби йўналишларда жадал ривожланаётганини қайд этдилар.
ХМТ Бош директорининг ўринбосари Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миграция жараёнларидаги фаол ва конструктив ролини юқори баҳолаб, мамлакат Ташкилотнинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкорига айланиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хориждаги мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
Ўзбекистоннинг 2030 йилгача миллий миграция стратегиясини яратиш ташаббуси алоҳида таъкидланди. ХМТ вакили ушбу Стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Миллий миграция кун тартибини барқарор ривожланиш сиёсатига интеграциялаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига, айниқса, иқлим ўзгаришига қарши курашишда эришиш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, ХМТнинг Ўзбекистонга иқлим билан боғлиқ миграцияга комплекс ёндашувни илгари суришда, жумладан, минтақавий ташаббуслар доирасида эксперт ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги тасдиқланди.
Учрашув якунида томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида мигрантлар ҳимояси ва ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот