Logo

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" шоу-руми очилди

Март 31, 2025. 11:46 • 35 сония

837
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" шоу-руми очилди

ОҚТОВ, 31 март. "Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси кўмагида Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" шоу-руми очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон шоу-руми 1500 м.кв. майдонни эгаллаган бўлиб, унда юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

 Шоу-румда тақдим этилаётган қурилиш моллари, мебель, текстиль, чарм-пойабзал, маиший техника ва электротехника маҳсулотлари Қозоғистон томонига катта қизиқиш уйғотяпти.

Жорий йилнинг 22-25 март кунлари Оқтов шаҳрида "Made in Uzbekistan" маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Наманган, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 60 дан ортиқ корхоналари, шунингдек, "Ўзчармсаноат", "Ўзсаноатқурилиш" ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари таркибидаги компаниялар маҳсулотлари тақдим этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш