"Нукус – Оқтов – Нукус" йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Июль 07, 2025. 12:04 • 31 сония
• 658
ОҚТОВ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг "Centrum Air" авиакомпанияси жорий йил 3 июль куни "Нукус – Оқтов – Нукус" йўналиши бўйича янги мунтазам рейсни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур ҳаво қатновларининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтирди.
Янги рейснинг очилиши муносабати билан Оқтов халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Бош консулхона ва Мангистау вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳар ҳафта икки марта амалга ошириладиган мунтазам парвозлар Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига, ўзаро ташрифлар сонининг кўпайишига, савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда