Logo

Ўзбекистон ва Нидерландия  сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини  муҳокама қилмоқда

Апрель 26, 2024. 10:17 • 47 сония

522
Ўзбекистон ва Нидерландия  сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини  муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, унда Ўзбекистон-Нидерландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи фан ва таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар кун тартибидан тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Турли даражада, жумладан, "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" шаклидаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш