Ўзбекистон тошқинлардан жабр кўрган Қирғизистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини юборди
Июль 04, 2024. 11:23 • 40 сония
• 1680
ЎШ, 4 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон кучли сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу муносабат Боткен вилоятидаги Қизил-Қия чегара назорат ўтиш пунктида Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров, мамлакатимиз бош консули Зафарбек Ахмедов ва Қирғизистон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Инсонпарварлик ёрдами ҳодисадан энг кўп зарар кўрган Ноокат тумани ҳокимлигига топширилди.
Қирғизистон томони инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўш ва Боткен вилоятларида кучли ёмғир ёғиши сабабли, сел-сув тошқинлари юзага келди. Ушбу табиий офат натижасида 10 дан ортиқ одамлар, жумладан ёш болалар вафот этди ҳамда кўплаб аҳоли пунктлари зарар кўрди, 1300 дан ортиқ аҳоли эса доимий яшаш жойидан кўчирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда