Logo

Туркманистонда 2026 йилнинг миллий шиори эълон қилинди

Январ 05, 2026. 12:40 • 32 сония

290
Туркманистонда 2026 йилнинг миллий шиори эълон қилинди

АШХОБОД, 5 январь. /“Дунё” AA/. Туркманистонда 2026 йил “Мустақил нейтрал Туркманистон – азму шижоатли самовий тулпорлар ватани” шиори остида ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ушбу шиор Туркманистон Межлисининг қарори билан тасдиқланган.

Межлис раиси Дуньягозель Гулманова Туркманистон ҳукумати йиғилишида мазкур шиор “Халқ вакиллари, мамлакатнинг йирик жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар асосида” маъқулланганини маълум қилди.

“Шарқ тақвимига кўра, кириб келаётган йил – От йили, — дейилади Туркманистон Межлисининг қарорида. — Туркман отлари халқимизнинг миллий ғурури, бебаҳо бойлиги ва юксак ютуқлар рамзи ҳисобланади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш