Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Покистон элчиси билан учрашди
Апрель 29, 2026. 21:14 • 1 дақ
• 195
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Покистон элчиси Аҳмед Фаруқ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигининг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, логистика ва минтақавий ўзаро боғлиқлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Афғонистон йўналишида ҳамкорлик қилиш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини, хусусан, Трансафғон темир йўлини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мунтазам алоқаларни давом эттириш ҳамда минтақада барқарорлик, ишонч ва изчил ривожланишни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни биргаликда илгари суришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси