Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 20 май

Май 20, 2025. 00:57 • 1 дақ

59
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 20 май

Йилнинг 140-куни. Йил якунланишига 225 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2011 йил: Ўзбекистон Президенти "Лукойл" компанияси президентини қабул қилди.

2014 йил: Ўзбекистон Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрди.

2016 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея Бош вазирини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Ар-Риёз шаҳрида бўладиган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

2020 йил: Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Ўзбекистон Президентига COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида хат йўллади.

Тошкентнинг Яшнобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди. Давлатимиз раҳбари ушбу муассасани бориб кўрди.

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.

 

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон асаларилар куни";

- "Жаҳон метрология куни";

- Индонезияда "Миллий уйғониш куни";

- Кубада биринчи Конституция қабул қилинди (1902);

- Камбожада "Хотира куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш