Logo

Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон Туркий дунё хартиясига мувофиқ унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро майдондаги нуфузини оширишда фаол иштирок этиб келмоқда

Октябрь 03, 2025. 11:24 • 36 сония

272
Бахтиёр Саидов: Ўзбекистон Туркий дунё хартиясига мувофиқ унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро майдондаги нуфузини оширишда фаол иштирок этиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ҳамкорлиги куни муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркий давлатлар ҳамкорлиги куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мазкур сана халқларимизнинг бирдамлик ва муштарак тараққиёт йўлидаги доимий интилишларини ифодалайди. Ўзбекистон Туркий дунё хартиясига мувофиқ унинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро майдондаги нуфузини оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ишончимиз комилки, қўшма саъй-ҳаракатларимиз бундан буён ҳам ўзаро бирликни янада мустаҳкамлашга, ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, барча халқларимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш