"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 1 июль
Июль 01, 2025. 07:05 • 51 сония
• 64

Йилнинг 182-куни. Йил якунланишига 183 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1993 йил: Ўзбекистон Президенти Буюк Британиянинг ВВС телерадиокомпанияси Марказий Европа хизмати раҳбарини қабул қилди.
1994 йил: Самарқандда "Ўзбекистон мустақиллиги шароитида архив ҳужжатларидан фойдаланиш" мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси очилди.
1997 йил: Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейига "Олтин орден"ни топширди, Осиё Олимпия Кенгаши уни Осиё қитъасида Олимпизм анъаналарини мустаҳкамлаш ва кўпайтиришга, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотлади.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти геология соҳасини янада ривожлантириш, геологик қидирув ва қазиб олишни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Бош котиби билан учрашув ўтказди.
Жаҳонда:
- Канадада "Канада куни;
- Бурунди, Сомали ва Руандада "Мустақиллик куни";
- Хитойда Коммунистик партия ташкил топган кун (1921 йил).
- Қирғизистонда "Солиқ ходимлари куни";
- Сингапурда "Қуролли кучлар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди