Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 1 май

Май 01, 2025. 06:51 • 48 сония

79
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 1 май

Йилнинг 121-куни. Йил якунланишига 244 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1992 йил: Ўзбекистон 29 давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.

1997 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон божхона ташкилоти (ЖБТ) бош котибини қабул қилди

2000 йил: Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга давлат ташрифи билан борди.

2012 йил: Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси (делегацияси) раҳбари - элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилди.

2015 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазирини қабул қилди.

2021 йил: Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

2023 йил: Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва йирик кооперация лойиҳаларининг бориши муҳокама қилинди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- Россияда "Баҳор ва меҳнат байрами куни";

-Хитойда "Меҳнат куни":

- "Қозоғистон халқлари бирдамлиги куни";

- АҚШда "Гавайи рақслари фестивали куни";

- Францияда "Нилуфар гули куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш