"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 10 май
Май 10, 2025. 06:56 • 2 дақ
• 72

Йилнинг 130-куни. Йил якунланишига 235 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон Эрон ва Покистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатди.
1997 йил: Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилоятида бўлиб, иқтисодий ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди.
2003 йил: Ўзбекистон жамоатчилиги буюк ўзбек ёзувчиси Ғофур Ғуломнинг 100 йиллик юбилейини кенг нишонлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкентда Ўзбекистон халқ шоирининг ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди ҳамда Учтепа туманидаги умумтаълим мактаби ва тикувчилик цехини бориб кўрди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Жаҳонда:
- Озарбайжонда "Гуллар фестивали";
- Германияда "Китоблар куни";
- Христофер Колумб томонидан Кайман ороллари кашф этилди;
- Қирғизистонда миллий валюта – сом муомалага киритилди (1993 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди