Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 11 июнь

Июнь 11, 2025. 01:04 • 55 сония

65
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 11 июнь

Йилнинг 162-куни. Йил якунланишига 203 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2009 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Президентининг МДҲ давлатлари билан алоқалар бўйича махсус вакилини қабул қилди.

2010 йил: Тошкентда ШҲТ саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ўз ишини бошлади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан бирга кузатувчи мақомидаги мамлакатлар делегациялари раҳбарлари, саммит меҳмонлари ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

2015 йил: БМТ Бош котиби расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбедан Хўжандга борди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон маданият вазирини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ Савдо вакилини қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- "Халқаро ўйин куни";

- АҚШда Бенжамин Франклин ошхона печини ихтиро қилган кун (1742 йил);

- Доктор Хаус номи билан танилган британиялик машҳур актёр, режиссёр, қўшиқчи ва мусиқачи туғилган кун (1959 йил);

- Грецияда амалдаги Конституция қабул қилинган кун (1975 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш