"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 11 май
Май 11, 2025. 07:36 • 2 дақ
• 52

Йилнинг 121-куни. Йил якунланишига 234 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон Президенти Янги Зеландия Бош вазирининг махсус вакилини қабул қилди.
1993 йил: Тошкентда исломгача бўлган ёзув ва уларнинг ёдгорликларини ўрганишга бағишланган илмий анжуман очилди.
1997 йил: Швейцария Молия департаментининг Федерал маслаҳатчиси ва раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
2004 йил: Умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси ҳолатини ўрганиш ва 2004-2008 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
2009 йил: Мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Жанубий Корея Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти Россия Президентига Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2023 йил: Давлатимиз раҳбари раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жаҳонда:
- Лаосда "Конституция куни";
- Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинган кун (1949);
- Нью-Йоркда дунёдаги биринчи мунтазам телекўрсатув эфирга узатилди (1928);
- Белорусда Давлат байроғи, герби ва мадҳияси қабул қилинган кун.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди