Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 13 июнь

Июнь 13, 2025. 07:09 • 45 сония

59
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 13 июнь

Йилнинг 164-куни. Йил якунланишига 201 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1995 йил: Ўзбекистон Президенти Япония Ташқи иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

1997 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Кореянинг "Даеwоо" компаниялар гуруҳи раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2011 йил: Россия Президенти Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Ўзбекистон Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive" корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига борди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Жаҳонда:

-Халқаро албинизмдан хабардорлик куни.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш