Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 13 май

Май 13, 2025. 07:00 • 2 дақ

57
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 13 май

Йилнинг 133-куни. Йил якунланишига 232 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1994 йил: Ўзбекистон Президенти Британиянинг "Лонро" компанияси президентини қабул қилди.

1997 йил: Тошкентда қишлоқ учун замонавий мини-технологиялар ва жиҳозларнинг республикада биринчи кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.

2002 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент иссиқлик электростанциясини замонавийлаштиришга берилаётган Япония ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2008 йил: Ўзбекистон Президенти Индонезия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2016 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти иштирокида Фарғона шаҳрида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳрида "Янги Ўзбекистон" массивининг қурилиш майдонида бўлди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти "Humo Arena" спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президентига мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- Бразилияда қулдорликни бекор қилувчи "Олтин қонун" қабул қилинди (1888);

- Россияда "Қора денгиз флоти куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш