"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 15 июнь
Июнь 15, 2025. 07:54 • 2 дақ
• 63

Йилнинг 166-куни. Йил якунланишига 199 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1993 йил: Ўзбекистон Президенти Қашқадарё вилоятида бўлиб, шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди. Шу куни юртбошимиз вилоят фаоллари йиғилишида маъруза қилди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти Навоий вилоятида бўлди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти Екатеринбургда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этди.
2012 йил: Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти маъруза қилди.
2015 йил: Ўзбекистон Президенти Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Осиё миллий олимпия қўмитаси ассоциацияси ва Осиё олимпия кенгаши президентини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги анжуманда нутқ сўзлади.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар клиник руҳий касалликлар шифохонасига ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар билан танишди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Душанбеда Бангладеш Президенти билан учрашди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти БАА ҳукумат ишлари вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган "БМТ Туризм" (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котибини қабул қилди.
Жаҳонда:
-БМТда Бутунжаҳон кексаларни суиистеъмол қилиш ҳақида хабардорлик куни.
-Озарбайжонда "Миллий нажот куни";
-Арманистонда "Давлат байроғи куни";
-Данияда "Байроқ куни";
-Қирғизистонда "Ўт ўчирувчилар куни";
-Коста-Рикада "Дарахт экиш куни";
-Россияда "Ёш табиатшунослар ҳаракати куни";
-Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солинган кун (2001 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди