"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 15 май
Май 15, 2025. 07:02 • 1 дақ
• 56

Йилнинг 135-куни. Йил якунланишига 230 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2012 йил: Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди.
2014 йил: Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган "Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти" мавзуида халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Россиянинг "Лукойл" компанияси раҳбарини қабул қилди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Сирдарё вилоятига борди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Президенти вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этиш мақсадида ушу мамлакатга жўнаб кетди.
2023 йил: Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.
Ўзбекистон Президенти раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2024 йил: Давлатимиз раҳбари "Coca-Cola" компанияси раиси ва бош директорини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбарини қабул қилди.
Жаҳонда:
- "Халқаро оилалар куни";
- Арманистонда "Оила куни";
- Эронда "Форс тили куни";
- Жанубий Кореяда "Ўқитувчилар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди